Узбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Хатирчи тумани тугрисидаги сайтга ташрифингиз учун миннатдормиз. Хатирчи тумани тугрисидаги сайт асосан туманнинг тарихий вокеалари, географик шакли ва бошка маълумотлар билан бойитилган.
 
 
"-Ок масжид хакида-"
Сахифалар мундарижаси
Бош сахифа
Бадр ота тарихи
Мозийга бир назар
Ок масжид хакида
Телефон ракамлар
UZ Телефон кодлари
Туман харитаси
Туман илхомлари
Туман суъратлари
Программалар
Дизайнерлар учун
 

Икки огиз суз Окмасжид хакида

Диний ва дунёвий адабиётларда, шоирлар назмида, алломалар сузларида «ок» ранг хамиша улугланиб, эъзозланиб келинган. Баъзи номлар, исмларнинг биринчи бугини, узаги «ок» сузи билан бошланган. Масалан: Оксарой, Октош, Оккургон ва бошкалар. Иккинчидан ок тошдан, ок мармардан, ок; гиштдан барпо килган иморатларнинг номлари хам «ок» сифаги (сузи) билан аталган деб тахмин киламиз. Шу сабабли масжид "Окмасжид" деб аталган. Бу масжиднинг довруги олис-олисларга кетган. Бухородан Самаркандга, Самаркднддан Бухорога утган карвонлар хам шу ерда тухтаб, Саййид ота кабрини зиёрат килиб утганлар. Манбааларда ёзилишича, 1920 йил 2 сентябр куни Бухоройи шарифни кизилларга топширган Амир Саййид Олимхон Бухородан Калконота оркали утиб, 3 сентябр куни пешин намозини шу масжидда унинг мударриси мулла Жума Жура билан бирга укиб, сунгра Зарафшон дарёсидан кемаларда Карманада отасининг кабрини сунгги маротаба зиёрат килиб, Карнаб чули оркали Афгонистонга утиб кетган. Юкоридаги фикрларим (шу масжидда 18 йил мударрислик килган мулла Оллоёр бобо. мударрис Мулла Жума Жураев, уста Оллоер угли, мулла Олим, куйи мулла Хожи бобо, Нормурод Адилов, Салим бобо Жумаев, Шоназар Очилов каби инсонларнинг ота-боболаридан эшитган хикоялари тасдиклаб турибди. Окмасжид, тахминан, 1380-90 йилларда барпо этилган, деб хикоя килади, кариялар. Шундай килиб, улуг бир инсон Саййид Отанинг шарофати билан барпо этилган улуг жой Окмасжид буюк неъмат — истиклол даврида халкимизнинг энг севимли масканига айланиб, халкимизни яхшилик ва эзгуликка, тинчлик ва осойишталикка даъват этмокда. Улуг аждодларимизнинг кутлуг кадами теккан бу мукаддас зиёратгох, мустакил Узбекистонимизнинг энг севимли зиёратгохларидан бири булиб колсин, Илохим!

Пайгамбаримиз дейдиларки...

Рамазон ойи кирса, жаннатнинг эшиклари очилади. Кимингиз рузадор булса, сукмасин ва бузукчилик килмасин. Унга бирорта кимса беодоблик килса, мен руза тутганман, деб жавоб берсин. Аёлларни факат улуг одамлар хурмат килади. Уларни пасткаш одамлар хурлайди.

Оллох. Таолонинг узи гузалдир, гузалликни яхшн куради

Муминларнинг бир-бирларидан олти хаклари бор:

1. Салом бериш.

2. Чакирса, бориш

3. Улса, бориб, дафнда катнашиш

4. Маслахат сураса, бериш.

5. Аксирса, жавоб кайтариш.

6. Касал булса, куриш.

Бир ота-она фарзандига хулки одобдан буюкрок мерос беролмайди. Жаннатнинг калити — мискир, факирларни севишдадир. Дунёдан утган пайгамбар, азиз авлиё ва мумин-мусулмонларнинг рухлари дуога мухтождир. Улганларни хакоратлаб, уларнинг тирик кариндошларини ранжитиб куйманглар. Тангри авф этувчидир ва авф этувчи кишиларни дуст тутади. Дунёдан утиб кетганларнинг факат яхши сифатларини ёд этинглар. Ёмон сифатларидан тилингизни тийинглар. Аллох Таоллодан бошкага илтижо килинса, ёгоч ва тошларни упиб, юз-кулларни суртилса, шариатга хилоф иш булади

Улугларимизни улуглайлик.

"Биз бугун узок давом этган гафлат уйкусидан уйгонднк. Тарихимизни, маънавиятимизни, маданиятимизни, узлигимиэни танидик ва тиклай бошладик" деган эди Узбекистан Республикаси Президенти Ислом Каримов. Умуминсоний кадриятларга бебахр хисса кушган аждодларимизнинг рухларини шод килишга киришдик. Мустакил Узбекистонимизнинг барча жойларида булгани каби биз Хатирчиликлар хам шу заминда яшаб утган буюк алломаларнинг улуг номларини тиклашга муяссар булмокдамиз. Жаннатмакон диёримизнинг гузал ва сулув Хатирчи заминининг тупроги табаррукдир. Чунки, бу ерда буюк сохибкирон Амир Темурнинг кутлуг кадами теккан. Дунёнинг ярмининг олган буюк сохибкирон Амир Темур ва темурийлар кушинларига саркардалик килган 4 нафар Хатирчилик юртдошларимиз булганлиги бизнинг фахримиз ва ифтихоримиздир. Улар Музаффар Учкора, Баходир Учкора, Амриддин ва Шамсиддин Учкоралардир. Бу пахлавон фарзандларимиз Амир Темур ишончини козониб, энг огир жангларда мардлик ва матонат намуналарини курсатганлар. Сохибкирон дашти Кипчокка узи томонидан хоким этиб тайинланган. Хоин Тухтамишхонни охирги марта тор-мор этиб Самаркандга кайтади. Ривоятларда айтилишича, Сохибкирон юртига кайтаётиб, Нурота ва Октовдан ошиб Доро ва Жизмонсой кишлоклари оркали туманимизнинг Навандактепа кургонига келиб тухтайди. Пахлавон саркардаларнинг ота-оналари ва кариндош уругларини иззат-икром билан кабул килади ва совга-саломлар билан сийлайди. Шундай ватанпарвар баходир фарзандларни тарбия килганликлари учун уларга миннатдорчилик билдиради. Уларга мулк ва ер хадя этиб, катта имтиёзлар беради. Амир Темур лашкарлари билан Тасмачи ва Пайшанба кишлоклари оркали Самаркандга утиб кетади. Ислом дунёсида машхур булган Бахоуддин Накшбандий хазратларининг шогирди, биз Хатирчиликларининг маънавий киблагохимиз Абдурахмонбой шайх Гадой Селкин хазратларининг рухлари бизни иймон, инсоф, адолат, халоллик ва покликка даъват этиб турибдилар. Ислом таълимоти конуни — буюк "Хидоя"ни яратган Бурхониддин Маргилонийнинг рухлари бизни куллаб куватламокда. Буюк саркарда, давлат арбоби ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур, Мухаммад Шайбонийхон Хатирчи заминида тухтаб утганлар. Шуниси кувончлики, буюк аждодларимиздан бири, дунёга машхур аллома Мовароуннахр диёрининг донишманд хукмдори Мухаммад Тарагай Улугбек 1419 йил Декабрь ойида Бухородан кайтар экан, туманимиздаги Куфин калъасида тухтаб утганлар. Шоир Боборахим Машраб, мухтарам Юртбошимиз фахр билан тилга олган Низомиддин Косим Шайх Азизон Хатирчи заминига келиб, шайх Гадой Селкин бобони зиёрат килиб кетганлари бизни, накадар, кувонтиради. Хатирчи заминида камол топган Абдулкосим Кухий Миёнколий каби улугларимизнинг хаётини урганиш мустакиллигимиздан кейингина бизга насиб этди. Бу заминда камол топган улуг аждодларимиз Абдураззок Хужа ибн Абдуваххоб Хужа Бадр ота, Махмуд (Мухаммад) Коштарий, Тангриберди Эшонбобо, Хужакул Эшонбобо Хужажаррох бобо, Райим Девона бобо, Лангар ота, мулла Хиёл бобо, Полвоноталик шоир таржимон ва рухшунос мулла Эшназар Мавлон угли, Жизмонсойлик шоир мулла Йулдош Бадалбой угли каби улугларимиз борлигидан калбларимиз кувончларга тулади..Ана шундай улуг зотлардан бири хазрат Саййид отамиздир. Биз хикоя килмокчи булган азиз жой Окмасжид шу улуг зот томонидан барпо этилган. Масжид 1920 йилларгача мусулмонларнинг энг севимли масканига айланган. Бу масжидда Бухоро мадрасапарини тамомлаб келган мударрислар, уламолар дарс берганлар, намозхонларга шариат ва тарикат йулларидан сабок берганлар, уларни халоллик ва покликка, тинчлик ва осойишталикка даъват этганлар. Бирок, уша мустабид совет тузуми бошлангандан кейин муллалар, намозхонлар катагон килинди. Масжидлар ёпиб куйилди. Бири "Кулок", бири "Халк. душмани", бири "Рухоний", бири "Босмачи", деб айбланган халкимиз масжидларга боришдан узоклашдилар. Уруш йилларида эса бошка масжидлар каби Окмасжид хам омборхонага айлантирилди. Саййид ота кабрлари хам, масжид хам каровсиз колиб, куримсиз бир жойга айланиб колган эди. 1980 йиллар атрофида хам намозхонлар коммунистик мафкура сиёсатчиларидан курка-писа масжидга келиб-кетар эдилар. 1981 йил 1 сентябрда туман марказидаги Шайх Гадой Селкин масжидининг фаолият курсатишига рухсат берилди. Шу жумладан, Окмасжидга хам. Имкониятдан фойдаланган намозхонлар масжид атрофини тозалаб, ободонлаштиришга киришдилар. Хашар йули билан масжиднинг уч томонини имконият даражасида пешайвон билан урашга эришилди. Бу савобли ишда, айникса "Зарафшон" ширкат хужалигининг собик рахбари рахматли Теша Шириновнинг хизматини алохида таъкидлаш лозим. Масжидга озми-купми намозхонлар кадам куядиган булишди. Оллохга беадад шукурлар булсинки, буюк истиклол шарофати туфайли масжид кенг фаолият курсата бошлади. Масжидга эътибор каратиш ва уни давлат руйхатидан указилишида, тегишли хужжатлар тайёрлаш жараёнида хурматли Исомиддин хожи Бобомуродов катта хизмат килганини айтиб утмок лозимдир. Окмасжиднинг тарихини яхши билган аждодларимиз арзандларига бу масжидни обод килишга, файзли бир жойга айлантиришларини васият килиб кетган эканлар. Мана бир намозхонлар масжид мутаввалиси Рузимурод бобо бошчилигида тегишли ташкилотларга мурожаат килиб, боболаримиздан мерос булиб колган бу ноёб тарихий ёдгорликни саклаш ва таъмирлаш, уни куз корачигидай асраб-авайлаб, келгуси авлодга мерос килиб колдиришга харакат килдилар. Вилоят ва туман хокимлигининг сайи-харакати туфайли хашар йули билан Окмасжид ёдгорлиги киска муддатларда барпо этилиб, намозхонларнинг севимли масканига айланди. 2003 йил 5 сентябр! Эрталаб соат 7 °° . Вилоят ва барча туманларнинг рахбарлари, вилоят, туман ташкилот, корхона, муассаса рахбарлари мехмонлар, масжидларнинг имомлари, намозхонлар, махалла оксоколлари оммавий ахборот воситалари ходимлари Окмасжидга ташриф буюрдилар. Навоий вилоят диний ишлар бошкармаси бош имом хатиби хурматли Хожи Насриддин Эшонбобо Мубинжон угли Атоев шайх Саййид отамиз рухларига тиловат килдилар. У ишининг ёнларида хазрат Гадой Селкин масжидининг бош имом хатиби Тойир хожи Рузиев, шу масжиднинг имоми Мухаммад Содик Махмадиёров бирга булдилар. Йигилганлар шу кунларга етказгани учун, юртимизнинг тинч ва осуда, озод ва обод булиб яшнаётгани учун мухтарам юртбошимизнинг умрлари узок булишлигини тилаб, тангримизга шукроналар айтиб, омин килдилар. Шундан кейин Окмасжид ёдгорлиги мажмуининг очилиш маросими бошланди, Туман хокими, Узбекистон Олий Мажлиси депутати Эркин Окбутаевич Турдимов нутк сузлади. Навоий вилоят хокими Бахриддин Муртазоевич Рузиев маросим катнашчиларини самимий табриклади. Сузга чиккан вилоят диний ишлар бошкармаси бош имом хатиби Хожи Насриддин Эшонбобо Мубинжон угли Атоев, таникли ёзувчи Ашурали Жураев, масжид мутаввалиси Рузимурод бобо Тураев маросим катнашчиларини самамий муборакбод этдилар. Мехмонларга ош тортилиб, Окмасжидни барпо этишда хизмат килган бир гурух кишиларга кимматбахо совгалар берилди. Шу заминнинг, шу заминда яшаётган халкимизнинг умри ва бахту-саодати бокий булсин, Илохим!

Туман хокими Олий мажлис депутати Эркин Окбутаевич Турдимовнинг мажмуани очилиши маросимидаги нутки.

Бисмиллохир рахмонир рахийм.

Ассалому-алайкум, азиз мехмонлар, мухтарам маросим катнашчилари! Юртимиз буйлаб мустакиллик шабадаси эсиб юрганига ун икки йил тулибдики, халкимиз тинч хает кечириб, бунёдкорлик ишларини амалга ошириб келмокда. Туманимизни обод килиш, юртимизда яшаётган инсонларга фаровон хаёт шароити яратиб беришда халкимизнинг яратувчанлик фаолияти яккол намоён булмокда. Амалга оширилаётган ишларимиз натижасида маданиятимизни. мукаддас кадриятларимиз, тилимиз ва динимизни кайта тиклаб, дадил харакат килмокдамиз. Бугунги кунда олдимизда мухим вазифалар тургани каби биз учун хам фарз, хам карз булган мутафаккир боболаримиз, азиз-авлиёларимиз колдирган бебахо меросни асраб-авайлаб, яна-да бойитишимиз, улуг аждодларимиз ишининг муносиб давомчилари булмогимиз лозимдир.

Азиз маросим иштирокчилари!

Бугунги файзли тонгда барчамизнинг калбимизни кучли бир туйгу эгаллаб турибди. Аждодларимиз рухи эса борлик узра кезиб юрибди. Олти аср илгариги тарихдан бизга садо бериб турган ушбу-тарихий обида Окмасжид ёдгорлиги мажмуи бугун мустакиллигимиз шарофати билан янги куриниш, янги чирой касб этмокда. Шу боис, буюк аждодларимиз каторида яна бир табаррук инсоннинг рухи покларини шод этиб, беназир инсонлар олдидаги уз бурчимизни адо этмок учун бу ерга йигилдик. Шундай муборак кунда туманимиз заминига хуш келибсизлар!

Ушбу тарихий обида хакидаги дастлабки манбаалар шуни курсатмокдаки, ушбу кабр Саййид отанинг кабрлари булиб, ул зоти шариф, тахминан, 1318-19 йилларда Хоразмда тугилганлар.

Ун турт ёшларида Бухоройи Шарифга келиб, бу ерда йигирма йил мадрасада таълим олганлар.

Сунгра Дашти Кипчокни мусурмонобод, инсонларни шариат йулига киришига даъват этиш учун сафарбар килинганлар.

Такдир такозоси билан Саййид ота шу ерга келиб яшаган. Хаёти давомида одамларни ислом динига киришга, шариат ва тарикат йулларини тутишга даъват этганлар. Окмасжид, тахминан, 1380-1390 йилларда Саййид ота томонидан барпо этилган. У зотнинг васиятига кура, кавмлар кабрларини масжид ёнига куйганлар. Бу инсоннинг уз хаётини маърифат ва эзгуликка багишлагани, мукаддас динимизни асраб-авайлаб, унинг ривожланишига хисса кушгани мукаррардир. Яратганнинг кудрати ва мархаматики, бу инсонинг хоки пойлари мана шу мукаддас маконда мангу ором топган. Бугунги маросим боис, она заминимизда яшаб утган улуг зотларни, мукаддас динимизни соф ва пок саклаш, уни таргибу-ташвик этишга хисса кушган, шу тупрокда яшаб утган азиз инсонларни яна бир бор ёд этсак, уларнинг хотирасига яна бир бора таъзим килсак, уринли булади, деб уйлайман.

Обида уз даврида унга мохирлик билан ишланган ва барпо этилган. Маънавий меросимиз сифатида Республикамиздаги тарихий обидалар руйхатига киритилган якин атрофдаги ягона обида булиб, давлат ахамиятига эгадир. Манбааларга кура, уз замонида Захириддин Мухаммад Бобур хам ушбу жойни зиёрат килганлар. Мана шундай хаммамиз учун табаррук булган жойни киска муддат ичида катор саховатли инсонлар, ташкилот, корхона, муассасалар хомийлигида тулик таъмирланиб, унинг майдони. атрофидаги йуллар, майдонлар кенгайтирилди. Ушбу мажмуа чиройига-чирой кушилиб келаётган туманимизнинг куркига яна хам курк кушди. Бу маскан, албатта, халкимизнинг кадамжо масканига айланиб колади. Ушбу дамларда мен, бу ишга хиссаларини кушган барча инсонларга, жумладан. бевосита ушбу саховатли ишнинг бошида турган вилоятимиз хокими мухтарам Бахриддин Муртазоевичга халкимизнинг чексиз миннатдорчилигини билдираман. Меъморий обиданинг кайта тикланиши жараёнида туман "Хотира ва кадрлаш хамда ободонлаштириш" хайрия жамгармаси раиси Турсункул Шопулатов, вилоят Газлаштириш бошкармаси бошлиги Баходир Пулатович Мансуров, Меъмор жамиятининг ишчи хизматчилари, йулчилар, курувчилар, Зарафшон, Богчакалон, К.Рахматов, Куксарой, Э.Абдиев ва бошка хужалик аъзоларининг кушган хиссаларини алохида таъкидлаб угишни лозим, деб хисоблайман. Шунингдек, вилоятимизнинг барча ташкилот, корхона, муассаса рахбарлари, мутахассисларига, туманимизнинг барча соха мутахассислари, ташкилот, корхона ва муассаса рахбарларига хамда ишчи ва хизматчиларига, кули гул усталаримизга, барча-барчага халкимизнинг чексиз миннатдорчилигини билдиришга рухсат бергайсизлар.

Мухтарам маросим иштирокчилари! Азиз мехмонлар!

Бутун, нафакат, Окмасжид, балки, бутун Хатирчида катта байрам. Бугун яна биз туманимиз марказидаги 750 уринли иктисодиёт коллежини ишга туширамиз. Туманимизнинг "Ок олтин" ширкат хужалиги худудидаги Янги кишлогининг, Ш.Рашидов номли ширкат хужалиги Носиробод кишлокдарининг барча хонадонларида табиий газ ёкилади. Шунингдек, туманимизда 320 уринли янги мактаб биноси фарзандларимиз ихтиерига топширилади. Туманимиз марказидаги 5000 кишига мулжалланган уйингох замонавий килиб, таъмирланиб булинади. А.Икромов номли ширкат хужалиги худудида 2000 кишига мулжалланган спорт уйингохи курилиши тугалланиб, ишга туширилади. Мухтарам юртбошимиз Ислом Абдуганиевич Каримовнинг иборалари билан айтганимизда — токи, юртимиз гузал, файзли, эркин ва адолатли булсин. Токи, биздан элга фойдали ёдгорликлар колсин, бог-роглар колсин, калбни поклайдиган сузлар колсин. Токи, биздан олис авлодларга озод ва обод Ватан колсин!

Эътиборингиз учун рахмат!

«БОГЧАКАЛОН" НОМИНИНГ ТАРИХИ

Мозийга кайтиб, иш курмок хайрлидир, деган эдилар атокли ёзувчимиз Абдулла Кодирий. Мозий — бу утмиш. Мотай — бу тарихдир. Хазрат Саййид отамизнинг шарофаглари билан Окмасжид ёдгорлиги мажмуини барпо этиш жараёнида бир катор савобли ишлар килинди. Кишлок зиёлилари купни курган оксоколлар, кариялар кишлок тарихини урганишга катта ахамият бердилар.

Масжид атрофидаги кишлок карияларининг хикоя килишларича, чамаси, 1320-30 йилларда Урганч шахри урушлар исканжасида колади. Натижада шахар халки кийналади. Шу сабабли бир уруг (кавм) Урганчдан кетиб, Бухорога келадилар. Бухоро подшосидан жой сурайдилар. Подшо уларга одам кушиб, Карумина (Кармана) бегига юборади. Кармана беги одам кушиб, уларни шу ерга жойлаштиради ва уч йиллик соликдан озод килади. Маълумки, Хоразмликлар азалдан мехнатсевар булишган. Уларнинг ичида кули гул усталари, богбонлари, чорвадорлари куп булган. Хоразмликлар бу ерда тер тукиб, мехнат киладилар. Ер очадилар, бог-роглар барпо этадилар. Уч йил утгандан сунг Бухоро подшоси Кармана беги билан уларнинг ахволидан хабар олгани келади. Подшо карасаки, улар бог яратиб, дарахтлар экиб, пахса уйлар куриб, ободончиликка катта эътибор берганлар. Уларнинг ишидан мамнун булган подшо, биз учун яна битта бог яратиб беринглар, дебди ва яна уч йиллик олик-соликдан озод килиб кетибди. Подшонинг курсатган мехр-мурувватидан хурсанд булган халк подшо учун чиройли бир бог барпо этадилар. Уч йил утгандан сунг богни куриш учун подшога одам юборишади. Амир Бухоро келиб, узи учун барпо этилган богни куриб, жуда хурсанд булади. Богни куриб, мамнун булган амир эронча «калон будастку» (Катта бог бундай бупти-да), деб хурсанд булади ва кавм ахлини совгалар билан мукофотлаб, катта туй килиб беради. Халк амирнинг бу муборак сузи ерда колмасин, деб шу жойнинг номини "Богчакалон" деб куйишни амирдан сурайдилар. Амир бунга рози булади. Шундан бери у жойнинг номи "Богчакалон" деб аталиб келинмокда. Боболарнинг хикоя килишларича, Саййид ота шу кавмлардан келиб, Окмасжидни уз маблаглари эвазига курдирганлар. Отамиз кавмларига: "куним битгандан кейин мени масжидга дафн этинглар", деб васият килган эканлар.

ИСЛОМ ДИНИ ЙУЛИДА.

Мухтарам Юртбошимиз шундай деган эдилар: "Дин одамзодни хеч качон ёмон йулга бошламайди. Дин бу дунёнинг утгинчи эканини, охиратни эслатиб туради, одам боласини хушёр булишга, харом йуллардан узок юришга, яхши булишга, яхши из колдиришига ундаб туради. Биз динга бундан кейин хам барча шарт-шароитларни яратиб берамиз. Диний расм-русмларга, байрамларга, динни тарбия ва таълимга доимо жиддий эътибор берилади". Демак, ислом дини хакконийлик ва инсонийлик динидир. У поклик, халоллик, инсоф, диёнат, мехр- окибат ва ватанпарварлик каби фазилатларга чакиради. Инсонни том маъноси билан инсон килиб тарбиялайди. Куръони каримда "Намоз кишиларни ёмонликлардан кайтаради",- дейилган. Хак гап. Инсонни хакикий инсон килиб тарбиялайдиган бу мухим ишларнинг деярли барчаси масжидларда бажарилади. Масжид ислом динида ва умуман, мумин-мусулмонлар хаётида мухим ахамият касб этади. Шунинг учун хам халкимиз масжидлар куриш, таъмирлаш ишларига катта эътибор берадилар. Айникса истиклолга эришган халкимиз бу мухим ишга эътиборни яна-да кучайтирдилар. Окмасжид хам ана шундай эл эъзозидаги ноёб обидалардан бири хисобданади. Бугунги кунда бу масжид, нафакат Хатирчи туманининг халки, колаверса, вилоят мехнаткашлариниг хам севимли масканига айланиши, шубхасиз. "Окмасжид" ёдгорлиги мажмуини барпо этишда Навоий вилояти ва Хатирчи тумани хокимлигининг ташаббуси ва саъй-харакатини, шунингдек, бу савобли ишга уз хиссаларини кушган куйидаги хомийлар ва хашарчиларни хурмат билан тилга оламиз ва самимий миннатдорчилик билдирамиз:

Вилоят ташкилотларидан

Навоий Меъмор ташкилоти (рахбари Комил Отахонов) Усталари: бош прораб М. Остовов, О. Хамроев, С. Жураев, Б.Эргашев, О. Мусаев, И. Кодиров, М. Дониев, А. Юсупов, Г.Жалилов. Вилоят кишлок курилиши бошкармаси (рахбари Кахрамон Файзиев). Прораб Шодмон Рузиев ва усталари."Кизилкумцемент" очик турдаги хиссадорлик жамияти жамоаси (бош директори Ражаб Салаевич Жуманиязов). "Навоийгаз" бошкармаси (рахбари Баходир Пулатович Мансуров). Навоий вилояти НПОНХТ (рахбари Сидлецкий В.) Вилоят тарихий ёдгорликларни саклаш давлат инспекцияси (рахбари Азамат Ахмедов) "Нуротамармар" корхонаси жамоаси (рахбари Шоди хожи Фозилов). Кизилтепа Гишт заводи жамоаси (рахбари М. Абдуллаев). Вилоятда фаолият курсатаёттан Хатирчида тугилган ватандошларимиздан: Ёркин Турсунов, Пардамурод Отамуродов, Дилшод Шомуродов, Олимжон Жураев, Жаникул Болиев, Гуломжон Куролов.

Туман ташкилотларидан:

Туман кишлок ва сув хужалиги бошкармаси жамоаси (рахбари Суннат Носиров), экскваторчи К. Тошмаматов.Пахта тозалаш корхонаси жамоаси (рахбари Иброхим Туракулов). Туман "Агрохимия" ташкилоти жамоаси (рахбари Ибодулла Мустафоев). Туман электр тармоклари корхонаси жамоаси (рахбари Асад Расулов). Туман молия булими жамоаси (рахбари Фаррух Холиков). Туман ижтимоий таъминот булими жамоаси (рахбари Комил Кулмуродов). Дехкон-фермерлар уюшмаси жамоаси (рахбари Мухиддин Сахаддинов). Туман солик инспекцияси жамоаси (рахбари Гофир Абдуалимов). Туман халк таълими жамоаси (рахбари Олим Маматкаримов). Туман Прократура жамоаси (рахбари С.Самадов) Туман ИИБ жамоаси (рахбари Кахрамон Мамажонов) Туман Давлат Автомобил Назорати жамоаси (рахбари Бахтиёр Камолов) Туман Комуннал хужалиги жамоаси (рахбари Рустам. Курбонов). Туман сугурта идораси жамоаси (рахбари Салохиддин Райимов). "Хатирчи хаёти" газетаси жамоаси (рахбари Анвар Хосилов). Камолот" ёшлар ижтимоий харакати (рахбари Нуриддин Жалилов). Туман маданият булими жамоаси (рахбари Абдукарим Хосилов). Пилла тайёрлаш идораси (рахбари Тоштурди Маманов) Туман Турон бозори жамоаси (рахбари Шухрат Ёркулов). "Обод-96" курилиш ташкилоти жамоаси рахбари Шодикул Тонготаров). 7-Механизациялашган кучма жамланма жамоаси (рахбари Шониёз Очилов). "Сувокава" ташкилоти жамоаси рахбари Мардикул Хасанов). Туман алока тармоклари жамоаси (рахбари Собир Исомиддинов). "Монолит 21" фирмаси жамоаси (рахбари Тургун Жумаев). Хатирчи гишт корхонаси жамоаси (рахбари Гофир Кодиров). "Куксарой" кичик корхонаси жамоаси (рахбари Ахмад _ Шодиев). "Шифокор" фермер хужалиги (рахбари Гулом Абдурахмонов). "Гузал Маржона" фирмаси (рахбари Носир Эшмуродов). Умар Эшпулатов номли маъсулияти чекланган 156-автокорхона жамоаси (рахбари Бахриддин Халимов). Туман "Ватанпарвар" ташкилоти жамоаси (рахбари Умаркул Пулатов). Туман Согликни Саклаш булими (рахбари Шавкат Буриев) Туман "Нуроний" жамгармаси (рахбари Хидир Шакаров). Туман "Махалла" жамгармаси жамоаси (рахбари Хусан Нуриддинов). Хатирчи сервиз МЧЖ жамоаси (рахбари Самандар Бегматов). "Хатирчигаз" жамоаси (рахбари Нормамат Мухаммадиев) Урмон хужалиги жамоаси (рахбари Ибодулла Бобомуродов) "Ассалом" фирмаси жамоаси (рахбари Бахтиёр Рахмонов). Лангар кон бошкармаси жамоаси (рахбари Мамаёкуб Хамроев, Муродилла Куролов) ''Сиддикхожи бобо" савдо маркази жамоаси (рахбари Одил хожи Турсунов). 6-Болалар ва усмирлар спорт мактаби жамоаси (рахбари Суннат Уринов). "Хомид А.Ш.С" хусусий фирмаси (рахбари Шукур Акрамов). Мехнат фахрийси Темир Жумаев, Шифокор Маматкул Нурмаматов "Кунгирот" фирмаси (Салохиддин Исматов) 14-механизациялашган кучма жамланма жамоаси (рахбари Эшпулат Кодиров). Туман йул курилиш булими жамоаси (рахбари Сайфиддин Буриев). Машина-трактор парки жамоаси (рахбари Илхом Гаффоров) "Хатирчи нефт базаси" (Хасан Сафаров). "Мехнатобод" курилиш фирмаси жамоаси (рахбари Бахтиёр Холов). "Хатирчи Агроюк" автокорхонаси жамоаси (рахбари Мамадали Абсаломов). 6-масъулияти чекланган автокорхона (рахбари Жумакул Жураев). Туман "Пахтабанк" жамоаси (рахбари Мухиддин Бойназаров). "Тадбиркорбанк" жамоаси (рахбари Садриддин Беккулов). "Савдогар" банк жамоаси (рахбари Суюн Журакулов).

Туман хужаликлари:

"Богчакалон" ширкат хужалиги жамоаси (раиси Фахриддин Уринов). "Зарафшон" ширкат хужалиги жамоаси (раиси Абсалом Очилов). Косим Рахматов номли ширкат хужалиги жамоаси (раиси Абдугани Эшонкулов). "Куксарой" ширкат хужалиги жамоаси (раиси Намоз Норкулов). Эшмурод Абдиев ширкат хужалиги жамоаси (раиси Жаббор Мирзаев). "Ок олтин" ширкат хужалиги жамоаси (раиси Зухриддин Файзиев). Шароф Рашидов номли ширкат хужалиги жамоаси (раиси Баходир Расулов). Амир Темур номли ширкат хужалиги жамоаси (раиси Муродулла Олимов). Абдухолик Халимов номли ширкат хужалиги жамоаси (раиси Гофур Халимов). "Узбекистон" ширкат хужалиги жамоаси (раиси Сирожиддин Расулов). Ибн Сино номли ширкат хужалиги жамоаси (раиси Баходир Курбонов). Абдурахмон Пулатов номли ширкат хужалиги жамоаси (раиси Хамидулла Файзиев). Алишер Навоий номли ширкат хужалиги жамоаси (раиси Саидахмад Салохиддинов). Ахмад Ёрлакабов ширкат хужалиги жамоаси (раиси Алишер Каюмов). "Олтинсой" ширкат хужалиги жамоаси (раиси Тулкин Тожимуродов). "Учкара" дехкон фермер уюшмаси (рахбари Тойир суюнов). Мирзо Улугбек номли дехкон фермер уюшмаси (рахбари Бахтиёр Каршиев). Хужакул Эшон бобо, Зарафшон, Чангир, Тасмачи, Музроб каби дехкон бозорлари жамоаси. Охунбобоев номли хужалик жамоаси (рахбари Хамрокул Охунов) каби бир канча ташкилот ва идоралар уз хиссаларини кушдилар.

Эзгуликни эл эъзозлайди.

Мана, бир неча йилдан бери туман хокимлиги кошида ташкил этилган "Хотира ва кадрлаш хайда ободонлаштириш" хайрия жамгармаси уз фаолиятини кенг давом эттирмокда. Жамгармага бир неча йиллар хозирги А.Халимов номли хужаликда бош иктисодчи ва бошкарув раиси булиб ишлаган тиниб-тинчимас, фидойи инсон Турсункул Шопулатов рахбарлик килмокда. Хисоб-китоб ишларини эса Кулмамат Икромов олиб бораётир. Хотира ва Кадрлаш хамда ободонлаштириш хайрия жамгармаси, дастлаб, туман хокимлиги биноси олдини — мустакиллик майдонини дид билан безади. Гулхоналар ва фавворалар ташкил этди. Мунис ва мехрибон оналаримизга мухаббат ва садокат рамзи сифатида "Она" ёдгорлиги урнатилиб, Хотира майдони яна-да кенгайтирилди. Кексалар дам оладиган сулим оромгох барпо этилди. Буюк сохибкирон Амир Темур бобомизни ёд этиб турадиган хиёбон ташкил этилди. Туман марказидаги маданият ва истирохат боги ободонлаштирилди. Коплон тепадаги туртта куча асфальтлаштирилди. Шароф Рашидов номли, Собир Рахимов номли, Дамарик махалаларига карашли кучалар ободонлаштирилмокда. Жамгарма фаоллари ва хомийлари бир неча йиллардан бери каровсиз ётган, ота-боболаримиз бизга маънавий меърос килиб колдирган Окмасжидни барпо этишга бел богладилар. Барча кулайликларга эга булган Окмасжид ёдгорлиги киска муддатларда курилиб, халкимизнинг файзли бир зиёратгохига айлантирилди. Окмасжидни барпо зтгаи Шайх Саййид отамизнинг кабрига макбара урнатилди. Шу кунларда жамгарма фаоллари биз Хатирчиликларнинг маънавий киблагохимиз хазрат Абдурахмонбой Гадой Селкин бобомизнинг рухларини шод этиш максадида масжид атрофини кенгайтириш ва масжидни ободонлаштириш учун фодойилик курсатмокдалар. Эзгулик ва яхши ишлар бошида турган инсонларни элимиз хамиша эъзозлайди

Инсон хотираси азиз.

Инсон! Инсон кудратли ют. Чунки, унинг яратувчиси кудратлидир. Инсон буюк зот, унинг яратувчиси буюкдир. Аллохи таолло буюклик ва кудратлиликнинг факат уни севган ва эсдан чикармайдиган зотга ато этган. Аллохи таоло яратган барча неъматларнинг энг азизи ва буюги хам инсондир. Оддий косибдан тортиб, буюк сиймоларгача шу муборак ном билан юритилади. Инсон хох хаёт булсин, хох хаётдан утиб кетган булсин у, барибир, биз учун азиз ва мукаррамдир. Шу сабабли инсоннииг кадр-киммати ва хотирасн хамма нарсадан улуг ва муътабардир. Биз хар йили улуг кунларда кабристонларга борамиз, утганларни ёд этамиз, улар кабри, олдида бош эгиб, таъзим киламиз. Бу дунёдан куз юмганлар хакикатан хам тупрокка коришиб кетдилар-у, энди улар кайтиб бош кутармайдилар. Улар тирикликни абадий тарк этиб кетдилар, Аслида, бу ёруг оламга келиш ва ундан кетиш, табиий, албатта. Лекин, бу орада хаётдан бевакт кетганлар, зулм курбонлари, жон фидо килганлар хам оз эмас. Ана шу киска умримиз давомида не - не дустларимиз, азизларимиз, устозларимиз, сухбатдошларимиз, кариндошларимиз ва узимизнинг падари бузрукворларимиз ва волидаи мехрибонларимизни йукотдик, уларни заминга топширдик, хайриятки, биз тириклар уларни хамиша ёдлаймиз, эсдан чикармаймиз. Азизлар рухи биз билан, эзгу ишлари-ю, колдирган меросларига содикмиз, ижоди - ихтироларига хамдам ва хамкормиз. Агар уларни унутсак, шаксиз, кофир буламиз. Инсон кадрини билмайдиган бадбахт бир кимсага айланиб коламиз. Утмиш авлодларни ёдга олиш, эътибор бериб карайдиган булсак, аслида, биз тириклар учун зарурдир. Чунки, утганларни эслаб, уларнинг мехнати ва ижодий сахифаларини вараклаб, бизнинг узимиз таълим оламиз, сабок чикарамиз, ёшларимизни тарбиялаймиз. Она заминимиз айланади, одамлар тугилади ва савобли ишлар килади. Оила, фарзандлар, мансаблар, бойликлар... Дусту-ёрлар орттиради, китоблар ёзади, дарахтлар экади, иморатлар, масжидлар курадилар. Сунг... Сунгги йулга равона булади. Хает йули канчалар олис, канчалар ширин, канчалар бедаво, довонли булмасин, барибир, унинг охири бор. Унга шох хам, гадо хам, барибир.

Кабристон!

Индамаслар диёри, дуру-жавохирлар макони. Дунёни ларзага келтирган фотихлар, саркарда-ю-пахлавонлар, аллома-ю-авлиёлар, олиму-фузалолар, барча-барчанинг азиз боши куйиладиган мукаддас замин. Биз кайтиб бош кутармайдиган абадий макон. Бунда бобомиз, момомиз, кариндошларимиз ва яна, яна канча-канчалари абадий уйкудалар. Улар, гуё, бизга термулиб, караб туришгандек, биздан нимадир, недир сурашаётгандек... Аста-аста кабрлар ёнига борамиз, тиловат киламиз, тиловат киламиз. Мана, яна бахор келди, кабристон томон йул оламиз. Сайроки кушлар, алвонлар сабза поёндозларни тушайди. Хиёл утмай, лолакизгалдоклар, бинафшалар орасидан рухлар куринади. Ассалому-алайкум, мехрибонларим, падари бузрукворим, волидайи мехрибоним! Мен сизларни зиёрат килгани келдим. Набираларингизга атаб эккан мевали дарахтлар бу йил гуллай бошлади. Богдаги тераклар кукка буй чузмокда. Хонадонимизда туйлар бошланаяпти. Сизларга хабар бермокка келдим, азизларим! Бахор фаслида, наврузи олам арафасида ёхуд Хайит кунларида, сиз хам кабристонга борганмисиз? Кабрлар устидан униб чиккан бинафша-ю, лолакизгалдокларни курганмисиз? Билмасангиз, билиб олинг, азиз дустим! Бахор фаслида бинафшалар, лолакизгалдоклар биринчи булиб кабрлар устидан униб чикади. Нима учун, нима сабабдан, деб сурарсиз. Чунки, кабрлар иссик булади, рухлар тирик булади. Оху-фарёдлар, аламлар, армонлар, орзу тула калблар хали тула суниб етганича йук... Боз устига куёш хам уз нурини ана шу кабрларлар устига биринчи булиб сочади.

Товушсиз йиглаётган лолалар сизга не-не хикматлардан сузлагай. Сиз эса эшитмайсиз. Келинг, сабр-канот туйгулари хамрохингиз булсин. Иймон, инсоф, диёнат ер юзида устивор булсин, илохим. Мархумлар ёди юраклар турида булсин, азизлар!

Сог ва омон булинг!

 

 

Используются технологии uCoz