Узбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Хатирчи тумани тугрисидаги сайтга ташрифингиз учун миннатдормиз. Хатирчи тумани тугрисидаги сайт асосан туманнинг тарихий вокеалари, географик шакли ва бошка маълумотлар билан бойитилган.
 
 
"-Бадр ота тарихи-"
Сахифалар мундарижаси
Бош сахифа
Бадр ота тарихи
Мозийга бир назар
Ок масжид хакида
Телефон ракамлар
UZ Телефон кодлари
Туман харитаси
Туман илхомлари
Туман суъратлари
Программалар
Дизайнерлар учун
 

СУЗ БОШИ УРНИДА

Эй инсон... уз аслинг нимарсадир ва не ердин

келибсан ва не ерга боргунгдир. Бу олам манзилига

нима ишга келибсан ва сени нима ишга офарида

килибдур? Саодатинг недур?

МУХАММАД ГАЗЗОЛИЙ

Бисмиллохир рахмонир рахийм!

Мустакиллик бошимиз узра эрк ва озодлик куёшини порлатди. Халкимиз бебахо неъматлардан бахраманд булишмокда. Кузимизга нур бахш этиб, дунёга очик куз билан караш имконини берди. Халкимизга она юрт, ота-боболарга бешик булган ватан мукаддаслигини тула-тукис англаб етиш бахтига муяссар булмокдамиз. Энг мухими, биз миллий кадриятларимиз, дину-диёнатимизга, узлигимизни таниш имкониятига эга булдик. Мусулмон оламида донг таратган буюк бобокалонларимиз - Имом ал Бухорий, Ат-Термизий, Баховудднн Накшбанд каби донишмандлар хаёт йули ва уларнинг бебахо меъросини урганиш, ёш авлод калбига сингдириш фурсатига етдик. Бу мазкур рисолада икки олам сарвари Мухаммад Мустафо алайхис васалламнинг фарзанд тарбиясига аскотадиган пурхикмат хадислари ва пайгамбаримизга йигирма еттинчи авлод билан богланган хазрат БАДР Ота тарихи ва у кишининг шажараси хакида хикоя килинади. Бу утган авлодларга хурмат ифодаси булиб, ёш авлодни истилолга садокат, Ватанга фидойилик рухида тарбиялашда мухим омил булади деб уйлаймиз.

БАДР ОТА ТАРИХИ

Ровийларнинг ривоят килишларича, хазрат Бадр Ота, Сайид Ота, Садр Ота ва Узун Хасан Оталар Бухорои Шарифга боришиб, 20 йил Мадраса тахсилига машгул булишадилар. Шундан сунг Бадр Ота, Садр Ота ва Хасан Оталар узларига пири комил излаб, Кашкадарё, Сурхондарё ва Хоразмга боришиб, у ерлардан пир топаолмасдан Тошкент тарафга кетаётганларида йулда Сайид Отага дуч келишиб, туртовлон хамрох булишади. Улар пири комил излаб, Тошкентга бир тош йул колганида бир кишига дуч буладилар. У киши кумирдай кора рангда булиб, номоз укиб турарди. Исмлари Зангиота эди. У кишининг касби по­дачи булиб, Тошкент халкининг молини бокар эди. У киши бу туртталасидан хол-ахвол сурайдилар.

— Хуш йигитлар, йул булсин, - дейдилар.

— Узимизга пири комил излаб кетаяпмиз, - дейишади улар.

Шунда Занги Ота илму кароматдан буй олиб айтдиларким: — хар канча атрофнинг исини олдим, узимдан афзал кишини курмадим, - деганларидан сунг Бадр Ота, Садр Ота, Узун Хасан Оталар у кишига мурид булдилар. Сайид Ота эса тавоф килдилар-да шу коп-кора одамга ихлос килса булурму деб кунгилларидан андак утказганларини Занги Ота сезиб бир байт айтдилар: Эй дустим келиб манга бок, Аъаойим корадур, вале кунглим ок. Атрофдан олдим бир исни, бул бандидан узгасини бехрок Ихлосманд уччала кишининг ишлари ривож топиб бораверди. Шунда Сайид Ота шак келтирганларига пушаймон булдиларда охир Анбар онага арз килдилар:

— Пир менга хеч илтифот курсатмаяптилар.

Занги Отанинг хотинлари Анбар она таълим билан Сайид ота бир кора тилмага уралиб, Зайид Ота йулларида ётганларида кечаси Сайид Ота юриб келиб, кукракларидан босдилар. Сайид Ота бунга чидади. У кеча куп совук ва кор ёккан эди. Сайид Ота кукракларида бир кумгон сувни олиб ётиб эрдилар. Тана хароратлариданг сув иссик булиб эди ва дархол Занги Отага бердилар. Пир буни куриб, мархамат назари билан караб, рахм-шафкат килдилар Шундан сунг Сайид Отанинг ишлари камол топиб, тараккий килди. Сайиднинг асл исмлари Сайид Ахмад эди. Бир кеча Сайид Ота туш курдиким, Дашти Кипчокда оламни тутиб кора келур. Дуо килдилар; кора селга ок сел айланди. Яна каради бир аждарахо чикиб, Мовароуннахрга келиб оламни хароб килибди. Шунда ок селда 27 олам пайдо булди. Сайид Ота уйгониб, тушида булган вокеани Занги Отага айтиб бердилар. Занги Ота айтадиларким:

— Ул сен кавми кипчок кофирдирлар. Сизнинг короматингиз билан улар мусулмон динини кабул киладилар. Ул 27 олам 27 бекдур. Аждархолар калмох жамоасидур. Мовароуннахрни босиб олур. Узбеклардан Сохибкирон дунёга келиб, оти Амир Темур булур. Ул улкаларнинг барчасини узига тоъбе килур. Шариати расул акрам саллолуху алайху вассаламга куп ривож бергай. Унинг авлод-аждоди салтанатни сурайгайлар...

Алкисса, Сайид Отага Хазрат Зангибобо дашти Кипчокка боргил, деб ижозат бердилар. Айтдиларким: Эй углим, Сизнинг кулингизда тотор ва Хоразм хонлари билан куп элатлар мусулмон булиб, сизга мурид булгайлар. Шу вактда Хоразмга Жонибек калмок хон эди. Ул калмок уз динига тоъбе килибдур. Энди углим биздан сизга рухсат булсин, ул юртга бориб мугул ва тоторларни мусулмон килиб, шариятни жорий килинг, деб кулох билан хасса бериб, дуо килиб фотиха бердилар. Шунда Бадр Ота хам мен хам Сайид Ота билан бирга бораман,- деб туриб оладилар. Занги Ота Бадр отага хам кулох билан хасса бериб, дуои килиб фотиха ила Сайид Отага китоб килиб бердиларда хар кандай ишда кийналиб колсангиз, китобни очиб куринг, деб жунатдилар. Икковлари дашти кипчокка равона булдилар. Иккала мурид бир чулистонга етиб келдиларким, сувсаб ташна булдилар. Бадр Ота ташналик боис оёкдан колдилар. Шу даражага етдики, Рух тутиси тан кафасидан учмокликни ихтиёр килди, яъни дохили рахмат булди­лар. Сайид Отанинг хам ташналари нихоятда ошиб кетганидан Занги Ота берган хатлари ёдига келиб, очиб укиб карасалар, дебдиларким. - Бадр Ота кайси ерда оламдан утса, ушал ерга дафн килинг. Уша ердан Айнанбуйи булоги пайдо булур. (Уша булок 1964 йилгача мавжуд эди) ул мавзеъни Куйук дердилар. Тошкентдан турт тошлик йулдир. Яна айтибдурларким, бироз тухтасанг, бир кавм хозир булур. Улар Бадр Ота жанозасини укурлар. Уша ердан Сайид Ота гур кавлаган эдилар, булок пайдо булиб, сув чикди, ичиб курсалар, ширин, чучук сув. Чанкокларини кондирдилар. Майитни куриклаб турдилар. Ногох бир тарафдан, чанг-тузон пайдо булиб, ок кийимли одамлар куринди. Уларнинг улуги Шайх Хасан Булгорий булиб, Бухорои Шарифга борур эдилар. Улар Бадр Отанинг жанозаси­ни укиб, тупрокка топширдилар. Сайид ота уч кунчага шу ерда у кишилар билан сухбат килдилар. Сайид Ота Бадр Отанинг васиятларини Бухородаги Мир Араб мадрасаси халифаси Адбураззокхужа Абдулвахобхужа, Толибхужа Шохмажнунхужа ва куплаб уруг аймогларига етказдилар. Бадр Отанинг васиятларига биноан, кариндош уругларини бу кишини арвохларини шод килиш, кабрларини обод килиш учун Бадр Ота дафн этилган жойга бирин-кетин кучиб кела бошладилар.

САЙИД ОТА ТАРИХИЙ ШАХСМИ?

Шофиркон худудида шундай тарихий ва маданий обидалар мукаддас жойлар борки, халкимиз уларнинг тарихи хакида етарли маълумотларга эга эмас ёки бутунлай хабарсиз. Бу жой У. Асадов номли жамоа хужалиги худудида жойлашган Сайид Ота кабристони шулар сирасига киради. Собик укитувчи, хозир нафакадаги мехнат фахрийси Каххор бобо Сатторов мазкур кабристон хакидаги фикрини шундай ифодалайди: -Сайид Ота кабристони инкилобгача жуда обод булган. 40 хонали масжиди булиб чиройли безатилган. Тилла суви югуртирилган шамдонлар хоналарга зеб берган. 40 та катта-кичик козонларда тез-тез овкат тайёрланиб, етим-есирлар, бева-бечоралар ва камбагалларга таркатилган. 30-йиллардан сунг кабристон масжиди бузиб ташланиб унинг тиллакор шамдонлари Ленинградга (хозирги Санкт-Петербург шахри)га ташиб кетилган, Махаллий ахолининг таъкидлашича, Сайид Ота авлиёсифат киши булган куп кароматлар курсатган. Чиндан хам шундайми? Биз мавзуга аниклик киритиш учун бир канча тарихий манбаларга мурожаат этдик. Салохиддин Тошкандийнинг "Темурнома" китобида шундай далиллар келтирилган: "Сайид Отанинг асли исмлари Сайд Ахмад булган. (Сайд — арабча суз булиб, Мухаммад пайгамбарга ёки у кишининг авлодига мансуб кишиларга берилган фахрий унвон. Берунийнинг таъкидича, Ахмад — пайгамбарнинг осмондаги номи. Ота сузи эса пир, авлиё кутуб (вали) йулбошчи каби маъноларни билдирган) Сайид Ота 14 ёшлигида Хоразмдан Бухоройи Шарифга келиб, мадрасада 20 йил тахсил олган". Ривоят килишларича, Бухоро хони Баёнкулихон Сайид Ота билан келиш олмаган ва уни Бухородан чикиб кетишига хукм килган. Сайид Ота туяда Тошкент томон йул олади. Тарикат илмининг валийси Занги Отага шогирд тушади. Сайид Ота хазрати Хожа Ахмад Яссавийни узларига Увайсий пир деб биладилар:

Кол илмининг укибон,

Хол илмига етибон,

Йуклик ичра ботибон,

борликлардан олинглар.

(Изох: кол - дунёвий билим, хол - илохий билим).

Машойихларнинг таъкидича, Сайид Ота, кароматга бой, хислатли инсон булган. Рухий хасталикларга чалинган беморлар у кишидан шифо топган. Султон Мухаммад Узбекхон (1312-1342 йиллар) подшолик килган пайтда бемор булиб колган. Ота, хон танглайига туфлагани билан у бутунлай согайиб кетади. Сайид Отага булган мухолифлар хар хил фитна, тухмат, бухтон тукиганлар. Салохиддин Тошкандийнинг таъкидича, хижрий 760 йилда хукмдорлар Отанинг икки кузига олмос куйдириб, кур килищган. Бухоро хони Козокхон, Момо Хаво ва Одам Атога сажда килиб сигинган. Сайид Ота бу ислом шариатига зид эканлигини айтганда, хон даргазаб булиб, пирни улдириш пайига тушади. Мулозимларига овкат келтиришни буюрди. Сайид Ота овкатдан танаввул килиши билан иккала ожиз кузидан кизил ёш окиб, чараклаб очилади. Козокхон инсоний пастликка бориб, захарли илон гуштидан Отага таом тайёрлатган экан. Илон гушти олмосдан кур булганларга даво экан­лигини билмаган. 1994 йилда Арабистондан ташриф буюрган бир гурух сайёхлар кабристонни зиёрат килиб, бу ерда тарикат илмининг намоёндаси, ислом дунёсининг беназир валийси хазрат Сайид Ота дафн этилганлигини таъкидлаб кетишган. Биз утмишда утган буюк аждодларимиз рухини шод этишимиз, улар яратган беназир исломий илмни пухта эгалламогимиз даркор. Зероки, бу бизнинг фарзандлик бурчимиздир.

Корача кишлоги

Худонинг инояти билан Сайид Ота Бадр Оталар судраб келган хасса изидан бир арик сув хам келибди. Чашма чиккан жойни кенгайтириб, ховуз килганлар. Атрофида суккан хассолари чинор булиб, кукка буй чузган. Бу йуллардан утаётган хар бир карвон арик, ва хавуз сувлардан ичиб, хордик чикариб утишган. Тошкентдан Бухорога келаётган карвон Пайшанбега якинлашганда "Бадр Ота" хавузи атрофидаги чинорларни узокдан куришганда, карвондагилар - "Хув, ана корача куриняпти, уша ерга бориб, сув ичиб хордик чикариб дам оламиз" -дейишган. Бухоро тарафдан ке­лаётган карвон Хужакул Эшонга етганда хам " Хув ана, корача куриняпти, уша ерга бориб, сув ичиб, хордик чикариб дам оламиз"- дейишганлар. Ва шу-шу бу кишлокнинг номи "Корача" деб, уша замонлардан атала бошланган. Бу ерга сув келиб, чашма чикиб, соя салкин ва унумдор ерлар булганлиги учун одамлар бирин-кетин кучиб кела бошлашган ва йиллар утиши билан одамлар ва оилаларнинг купайиб катта-катта ер майдонларини узлаштириб, дехкончилик килишганлар. Чашма ва арикнинг суви камлик килиб колганида кишлок хукмдори рахбарлигида Бадр Ота аригини катталаштириб, Зартепагача казиб келишганлар. Сув куп булгандан кейин унумдор ерларни узлаштирилган. Катта арикни шох бошчилигида казиб катталаштирилганлиги учун номини Шохобод куйишган. Шуро даврига келиб, Шохобод дея олмасдан Шоват дейишган. Хозирги кунда Шоват канали деб аталиб келинмокда. Бадр Ота хассаларидан кукарган чинорлар неча асрлардан буй чузиб узининг соя-салкинлиги билан одамларга рохат багишлаб келган. XX асрнинг бошларига келиб, бу чинорлар куриди. Айтишларича, куриган чи­нор ичидан Бадр Отанинг хассаси чикдан. Хозирги кунда уша хасса "Бадр Ота" жомъи масжидида сакланиб келинмокда. Хар жума кунлари хассани имом кулига олиб кутба укийди. Хассанинг тепасига Абу Бакр Сиддик, Хазрати Умар, Хазрат Усмон Зуннурайн, Хаз­рати Али Каромовалловхужа, Имоми Хасан, Имоми Хусан исмлари ёзилган. Айтишларича, бир одам хассани угирлаб уйига олиб борганида кечкурун илон булиб, уни бугган ва тавба тазаррух килиб топшириб келган. Ривоят килишича Бадр Ота чинори остида чилла утирганлар, чилла булган болаларга шу ерни тупрогидан олиб, лой килиб ярасига суртилса Оллох шифо беради. Кук йутал булган болалар шу ердаги кук тошга сув куйиб ичирилса, йуталдан фориг булади. Бадр Отанинг кабрларини ихлос билан зиёрат килган фарзанд талаб одамларга фарзанд это килади, хар кандай талаб ва истакларини Оллох инояти ила бажо келтиради. Хазрат Бадр Ота вафотларидан сунг у кишининг авлодлари, хамфикру шогирдларидан беш юзга якин хужалик бу кишлокка кучиб келди. Хазратнинг жомъе масжидларига Бухоро мадрасасида сабок олган Мулла Адиз илк бор имомлик килди. У кишидан сунг Нурмамат Хужа Курбонов, кейинрок Ниёз хатиб имомлик килиб, масжидни тартибга келтириш, ободончилик ишларини ташкил этишда бош-кош булишган. Хазрат Бадр Ота кабристони ва жомъе масжитига хомийлик курсатиш кишлокнинг катта мулкдори Иноятулло хужа Ниёзов зиммасига тушган. Бу дину-диёнат фидойиси Омон мутавалли, Жамил мутавалли, Иброхим оксокол ва Сайиддин шайхлар билан хамкорликда улуг хазратрнинг номларини эъзозлаганлар. Шуролар даврида мслмулкка эга, оху коранинг фаркига борувчилар алоахида руйхатларга олинган. Шу жумладан, Иноятулло хужа оиласи хам 1926 йилдан 1930 йилгача беш марта кулок килиниб, шунча марта окланган. Доимий тазйиклар азоб-укубатлар бу оилани тугилиб усган жойини ташлаб, Шофиркон туманининг Тезгузар кишлогига кучиб кетишига сабаб булди. Кули ободончилик, калби одамларга эзгулик ва яхшилик килишга мойил Иноятулло хужа бу ерда хам хайрли ишларини канда килмади. Хазарат Бадр Отанинг сафдоши Хазрат Сайид Ота асос солган Жуйрабод кишлок фухаролар йигини худудидаги масжит ва кабристонни обод килишга бел боглади. Иноятулло хужа ва мулла Хаким билан хамкорликда Сайид Ота кабристонини ободонлаштиришди. Оллох рахмат килсин бу иккала инсон зиёратгохда дафн этилган. Иноятулло хужанинг угли Файзулло хам ота дуосини олиб, хайрли ишларга бел боглаган инсон. Жилвон чули багрида "Мингчинор" богини яратиб Сайид Ота кабристоиида ободончилик ишларини йулга куйган савоб талаб киши. Унинг фарзандлари хам ота изидан бориб, ободончи­лик юмушларига бош булишяпти. Маълумки, собик шуролар даврида кадриятларимиз оёк ости килинди. Кабристону масжидларимиз каровсизликдан шуртепаларга айланди. Шу жумладан, Бадр Ота кабристони ва жомъе масжиди хам каровсиз колдирилди. Хаттоки, масжид уруш йилларида пахта куритадиган жойга айлантирилди. Шундай булсада кишлокнинг дин-диёнатли отахонлари Саидахмад бобо, Ниёз бобо, уста Эрмамат, Риза бобо, Обло бобо сингарилар Хазрат Бадр Ота рухларини яширинча булсада шод этишган. 60-йилларнинг охирида Абдулла бобо Герфанов хамкишлоклари билан масжидни таъмирдан чикариб, савобга дохил булдилар, кишлок оксоколи Абдунаим бобо Юнусов кенг жамоатчилик билан бамаслахат иш тутиб, масжидни кайта куриш ташаббуси билан чикди. Хашарга саховат пеша инсонлар шахсий маблагларидан курилишга хайрия килдилар. Оллохнинг хохиши билан Бузруквор Бадр 0тани хурмати учун жамоа хужалиги раиси бошкаруви Хамдам Рахимовнинг берган курсатмасини бутун халк жон дили билан кабул килиб, 1968 йилда масжид кайта курилди. Шу даврда 200 дан зиёд кишилар узларининг беминнат хиссаларини кушдилар. Бу кишилардан Очил Полвонов, Олим Актамов, Шукур Йулдошев, Райим кассоб, Исмоил Сиддиков, Барнокул Ойдинов, Бахтиёр Бобожонов, Латиф Барноев, Гофир Барноев, Абдукаюм Барноев, Отахул Тураев, Турахул бобо, Исмат Ибра­гимов, Ёрикул бобо, Султон бобо, Шокир Набиев, Го­фир Бектошев, Шамси Рахимов, Юсупов Ибодовлар, Урок Облаев, Ахмад Икромов, Иброхим Муродов, (Дум бобо) Ражаббой Акаберов. 1987 йилда масжид ичи ва айвонини пол килишда Аликул Шарипов, Иноят Саъдуллаев, Мухиддин Шамсиев ва уста Эшонлар узларини хиссаларини кушганлар. Полни кокишда уста Мели Ражабов, Тухтамиш бобо, Ато Бакев, Жиянов Сафар боболар, Юсуф Исматов, Амирлар Умаров масжид тагини андавалашда, Яхъё Ибрагимов ва Хайитмурод Абдуллаев боболар масжиднинг ичкарисини, ташкарисини ва хужраларини гуллаш хамда оклашда Абдусалом Махмудов, Сайдали Латипов, Худоёр Усаров, Эргаш Тожиев, Шермамат Рахимовлар, ибрат булишди. (1995 йилда масжид атрофини гишт териб, куркамлаштиришда Отамуродов Пардамурод, Жураев Дониёр, Худоёр, Бобоёр, Бердиёр, Остонаев Кудрат, Юнусов Абдунаим бобо Бадр Ота кабрларини устига макбара килишда Тонготаров Шоди "Узбекистон" ж/х раиси Васулов Садин, Гулкент, Корача кишлокликлардан Бектаев Хомид, Карим, Насимов Шукур, Гаффор Саттор, Ойдин Раззокрв, Бакаев Сайфи, Риззаев Муахаммади, Болтаев Гофир, Аскаров Сайид, Рахимов Асрор, Нурмуродов Нарзулло, Ражабов Мирзаёр, Нормурод тога, Иб­рагимов Нажим, Ражабов Йулдош, Ахмедов Нурмамат, Халимов Бозорбой, Камолов Исомиддин, Самадов Сувон, Самадов Жалол, Бакрев Салохиддин, Ражабов Хужаёр, Хотамов Тошпулат, Бобоев Ходи, Ибрагимов Усмон, Ёркулов Рузакул, Шерниезов Исмоил, Барноев Мажид, Таникулов Норим, Рахмат, Ахмад, Гиёс, Ортиков Абдигани, Отамуродов Пардамурод, Алиев Боликул, Раззоков Дилмурод, Сатторов Худойкул, Шукуров Одил, Бобоев Эркин, Рахимов Мамасоли, Рахимов Мамасидик, Холикулов Сувон, Рахимов Жумакул, Рахимов Суннат Намозов Асад, Таникулов Холикул, Рузиев Парда, Ризаев Раббим, Фармонов Мухаммади, Аллаёров Амир, Ражабов Аллаёр, "Абдуллаев Мурод, Мукимов Эргаш, Бури, Исматов Журакул, Курдошев Бозоркул, Суяркул, Кулдошев Кахрамон, Уроков Абди, Абдуллаев Рахмат, Абдуллаев Ахмад, Рузикулов Урин, Хидиров Хужакул, Аскаров Мели, Хайруллаев Нарзулла, Акобиров Гайбулла бузрукворнинг бузилиб кетган кабрларини, масжидларини кайта тиклашда уз хиссаларини кушган Барча инсонларга Оллохнинг рахматлари ёгилсин, умрлари узок булиб, ризклари мул булсин. Бу ишларни сифатли амалга ошириш Юнусов Наим бобо бошчилигида бажарилди. Буларни дуо килиш Сиа азизлардан суралади. Бадр ота кабристонини деворини куришда Наим бобо Юнусов оиласи билан Комил Розиков жамоа хужалиги бошкаруви раиси Журакул Рахмонов, Ханифа Тогаева, Эшназар Аскаров, Эшим Искандаров, уста Абдулло бобо, Муким боболар уз хиссаларини кушганлар. Масжид атрофини, Бадр Ота макбарасини ва минорани гишт билан теришда уста Шахобиддин, Улугбек ва Шамсиддинлар 7 ой мехнат килишдилар. Устоларга хизмат килганлардан Юнусова Инобат ва Юнусов Хусанбойлар фаол катнашдилар. кабристонни обод килиш ишларида туман хокими А. Сафаров, М.Сагдуллаев, Иброхим Кулдошев, П.Отамуродовлар уз хиссасини кушишдилар. 1992 йил масжид дарвозасини куришда (уймакорлик усулида эшик) ва жанозахонани куришда бир гурух пайшанбалик усталар олиб келиниб ушбу ишлар амал­га оширилди. Бу ишларни бажаришда Манатов Баходир, Бакрев Ато, Камолов Умар, Шамсиев Мухиддин, Хасанов Хусниддин, Болтаев Гофир, Юнусов Абдунаимлар иштирок этдилар. Масжид ховлисини бетонлаштиришда Абдихолик Халимов, Абдихофиз Барноев, Абдурашид Барно­ев, Абдунаим Юнусов, Юнус Сатторов, Болтаев Гофир, Розик Сатто­ров ва Мухиддин Шамсиевлар уз хиссаларини кушишганлар. Бадр Ота макбарасини йулини куришда Султонов Холмурод, Нажимов Барот ва Рахимоа Асадлар жонбозлик курсатишди. 1941-45 йилларда иккинчи жахон урушида халок булиб, кайтмаган 482 нафар кишлокдошлар хотирасини абадийлаштириш максадида 110 метрли айвон ва унинг олдини ховуз килишда юкорида номлари келтирилган инсонлар ва кишлок ахли уз хиссаларини кушдилар. Урушдан кейин хароба холига келган кабристонларни обод килиш хакидаги карори чикдандан сунг ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Райком котиблари, жамоа хужалиги рахбарлари кабристонларни обод килишга якиндан кумаклашишди. Ота-боболар кабристонини кадрлаб, масжидларни обод килган, Ватан учун курашган бандаларнинг икки дунёси обод булсин, дея дуода ёд этамиз. Бадр Ота жомий масжидини кайта куришда уста Абдуллонинг угли Абдуллаев Рахмат, Бакоев Ато, узларининг беминнат хиссаларини кушдилар. Кишлок фукаролар йигини раиси Хамроев Нор, Мухаммад махалла кумитаси раиси Бакоев Хайрулла, туман махалла кумиталари раиси Нурмуродов Пирмамат, тарих укитувчиси Суяров Мамадиёр, Жани бобо, Тошниёз бобо, Одилов Дехдон бобо, Тухтамиш бобо, Юсупов Бозоркул, Облаев Урокбой, Умрзоков Шукур, Каландаров Жани, Жиянов Сафарбобо, Журакул бобо, Болтаев Фармон, Норкобил, Ботир Норкобилов, Киличев Умркул, Тошев Риза, Йулдошев Сайфи, Рахматов Камол, Маманов Норкул, Эргашев Сакла, Бердиев Дустмурод, Ахад Шакаров. Янги рабо­та (Уроз) хиссадорлик жамияти, Навоий сув хужали­ги, Мехнат биржаси, Тижорат банки, Эркин кичик корхонаси, "Семург-94". фирмаси, Саидахмедов Иброахим, Очилов Шониёз, Хушназаров Нормамат, Туман сув хужалиги, Аскаров Мансур, 19-мактаб укитувчилари, 4-касб хунар мактаби укувчилари, Аскаров Мели, ту­ман хокимиятидан Рузикул Маманов, Ризаев Жахонгир, Сафаров Абдугани, Турдимов Эркин, хужалик раисларидан Хамдам Рахимов, Рахмонов Журакул, Тогаева Ханифа, Атоев Файзулло, Олимов Муродулло, Халимов Абдухолик, Носиров Суннат, Ботиров Ру­стам, Олимов, Сагдуллаев Мурод, инженер Отакул, Барноев Латиф, Гофир, Сатторов Рахмат, Иззат, Саидах­медов Икром, Саъдуллаев Хамид Тошпулатов Омон, Султонов Рустам, Шахобоев Акрам, Саидахмедов Абдурасул, Сиддиков Шерниёз бобо, Исмоил, Абдуллаев Мурод, Ризаев Мухаммад, Ёркулов Рузикул, Умаров Исмоил, Юсупов Ибод, Полвонов Очил, Рахимов Му­род, Камолов Исомиддин, Рахимов Аттавулло, Махсимов Нурмамат, Болтаев Гофир, Бектаев Карим, Холмирзаев Хомид, Раззокова Муахаббат, Актамов Искандар, Абдуллаев Эшонкул, Бобоев Бекназар, Ибрагимов Жомон, Аскаров Саид, Хидиров Тура, Хужакулларнинг хам беминнат хиссалари кушилган.

ГУЛКЕНТ

Бадр Ота тарихига Гулкент кабристони ва масчиди киради. Гулкент кишлоги ахолиси Гулкент масчидининг теварагида терак экиб, теракка хар хил гуллардан пайванд килишган. Тошкентдан чиккан савдогарлар бу гулзор кишлокда келиб хордик чикариб, дам олиб кетганлари учун бу жойга "ГУЛКЕНТ" деб ном беришган. Катагон йилларида кишлок бойларидан Сойиб бобо, Ражаб бобо, колхоз раиси Расулов Бобониёз бир кечада олиб кетилиб, беному-бенишон йук килинган. Бундай катагонлардан курккан кишлок ахолиси хар ерга кочиб кетиб, Гулкент харобага айланган. Барибир, Катта бобо, Жули бобо, Холмурод бобо, Бекна­зар бобо, Шоназар бобо, Умар бобо, Кулдош бобо, Курдош бобо, Боли бобо, Ахмад боболар катагон йил­ларида йук килиб юборилган. Бадр Ота ва Гулкент масчити хамда кабристонини кайтадан тиклашда шу авлод вакиллари Муким бобо бошлик Эргаш бобо, Эрмамат бобо, Каландар бобо, Астона бобо, Юлдош бобо, Хужаёр бобо, Алмкул бобо, Хужахул бобо, Эргаш бобо, Мирзаёр бобо, Аллоёр бобо, Мурод бобо, Жураев Ёкуб бобо, Бердиёр бобо, Худоёр, Дониёр, Бозоркул бобо, Эшонкул бобо, Нарзулла бобо, Болтаев Гофир, Усмон бобо, Жамол бобо, Юнусов Наим боболар катта ташкилотчилик курсатдилар. Шу жумладан, Рахмонов Райим бобо ва угиллари Мамасоли, Мамасиддик хожи хомийлик курсатиб, Гулкент кабристонига дарвоза куриб берди, кабристон атрофини девор билан урашди. Гулкент кабристонини обод этишда Шовхожи бобо, Бозорхожи бобо, Файзи бобо, Машан бобо, Ёкуб хожи бобо, Мардон бобо, Ходи бобо, Отамурод бобо, Пардамурод, Эркин, Абдували, Аюбхон, Мамамурод уста, Абдулла бобо, Тошпулот бобо, Исмоил боболар катта улуш кушдилар

КАТТАСОЙ

Бу манзилдан Каттасой, Майдосой; Лангарсой окиб утади. Учта сойни бирлаштиганлиги сабаб "Кат­тасой" деб ном олган. Бу жойда Хонако масжиди курилиб, унда жума номози, икки хайит номози укилиб турилган. Факат катагон йилларида Каттасой халкини бу ерда пахта майдони булмаганлиги сабаб хаммаси кучирма хужалик килиб пастга туширилди. Шу даврда Каттасой хувиллаб колди. Мустакиллик шарофати билан Рахимов Турдиниёз бошлик кишлок ахли биргаликда Каттасойни обод килишди. Хозирги кунда Хонако масчидида Кувондиков Хусанбой имомлик килади. Каттасой халки Хамраев Садриддин, Намозов Асроркул, Курбонов Барно, Ис­ломов Худойшукур, Мустафоев Саъдулла, Туробов Турсунбобо, Эшназаров Сойиб, Боли бобо, Гаффоров Равшан кабилардан бехад мамнун. Каттасой, Майдонсой, Лангарсойда ёгингарчилик куп булиб, экин майдонларини купинча сув босиб турарди, шул сабаб у ерда катта канал казилиб дарёга туширил­ди. Сойнинг теварагига эса бехисоб тут экилиб, "Мингтут" номи берилди. Бу тут мевасини халкимиз истеъмол килиб келади. Каттасойга Салом Шайматов бошлик Хатирчи йул курилиш бошкармаси асфальт заводи куриб, кишлок йулларини равонлаштирди. Шунингдек 2001 йил Бадр Ота масчидига шу ташкилот 40 тонна асфалът хайрия килди. Шу жумладан, Искандаров Эгамберди бобо, Теша бобо, Самандар бобо, Мулло Кандахор бобо, Урок бобо, Гаффор бобо, Нурмон бобо, Хамро бобо, Нурмат бобо, Холбой бобо, Иброхим бобо, Арслон бобо, Амин бобо, уста Шароф бобо, уста Турсун бобо, Зиёд бобо, Дамин бобо Кайим бобо, Жаббор бобо, Хусан бобо, Кудрат бобо, Тухтамиш бобо» Мамаражаб бобо, Халил бобо, Тоштемир бобо, Боймат боболар, хам уз хайр-эхсонлари ва ташкилотчиликлари билан Каттасойни обод гушага айлантирдилар.

Бойкаро

Бу кабристон жуда кадимий хисобланади. Кабристондан ун бир дона кадимий кабр тоши топилган. Улардан айримларини курсатиб утсак. Улардан бири Амир Темур набираси Жахоншох ибн Байдуга тегишлидир. Бу киши Улугбек саркардаси сифатида ном таратган. Биз "Куктош бобо" деб номлаган тош асли "Кукалдош" булиб, аёл кишининг кабрига куйилган. Бошка бири Зебинисобий аёл кабр тоши, яна бири уста Турсун кабр тоши (1437 йил).Бу кабристон ёнида масжит булган, унинг макбарасини уста Турсун курган деган тахмин бор. Бу тахминларни биз 2001 йилда Тошкент Ислом Олийгохидан келган бир гурух мутахассисларнинг сузларидан билиб олдик. Улар тошлардаги ёзувларни укиб беришди. Лекин кишлокнинг Бойкаро номи билан аталганлиги номаълум булиб келмакда. Бойкаро кишлогида ер очиб, дехончилик килган кишилардан Бута бобо, Журакул бобо, Ёркул бобо, Хоким бобо Турдибой бобо, Райимкул бобо Курол бобо, Орол бобо, Оллоёр бобо, Хаким бобо, Дада бобо, Хушвахт бобо, Сафар бобо, Эли бобо, Эшмирза бобо, Фармон бобо, Жинак момо, Маърифат момо, Асал момо, Шаймат бобо, Жангил момо, Вазифа момо, Бенгниз бобо, Парда бобо, Кулмат бобо, Шарват момо, Мисалам момо, Ойжон момо, Жани бобо, Чиникул бобо, Аззаи момо, Болкон момо, Исакул бобо, Хурсанд момо, Буваи момо, Элмурод бобо, Ойканд момо, Майрам момо, Хоним момолар хисобланади

ХАЗРАТ УККОША

Мухаммад Мустафо с.а:в. умрларнинг охирида масжидга чиколмай колдилар. Хазрати Али, Хазрати Аббос масжидга кутариб олиб бордилар. Пайгамбар алайхиссалом 2 ракат номоз укиб, дуо килдилар. Айтдиларким, мен охиратга сафар киламан, менда кимнинг хакки булса олсин, деб уч маротаба айтдилар, Шунда Уккоша деган сахоба урнидан туриб мани сизда хаким бор деди. Бадр урушида мани уч камчи уриб эдингиз. Шу уч камчи хакимни беринг, деб талаб килди. Уйларига фалончи суфини менинг камчимни олиб кел деб юбордилар. Биби Фотима сурадиларким отам касал, камчини нима киладилар деган хамон Уккоша отангизни уч камчи урар экан дебди. Биби Фотима йиглаб камчини берди. Пайгамбар с.а.в камчини Уккоша кулига бериб, елкаларини тутди ур, хаккингни ол. Уккоша айтдики, сиз туянинг устида ялангоч килиб ургандингиз мен хам ялангоч килиб урсам утади, деди. Пайгамбар с.а.в. масжидга туя киргизиш мумкин эмас, минбарга чик дедилар Минбарга Уккоша чикди ва кулига камчини олди. 33 минг сахоба зириллаб йиглаб айтдики уч камчи учингни биздан ол деган замон Пайгамбар айтдиларким жим утиринг жойингизда, хар ким кули билан килади, боши билан тортади. Мен урдим, мени урсин деди. Хаммаси йиглаб жойига утирди. Елкангизни очинг деб Уккоша айтди. Пайгамбар с.а.в. куйлакни ечдилар. Пайгамбарнинг оркасидаги мехинубувати очилиб, масжиднинг ичини равшан килиб юборди. Уккоша мехринубуватни куриб, "Менинг ниятим мехринубуватни куриш эди. Мен куриш билан бирга 33 минг сахобага каранг, мехрунубуватни куринг, деди. Хаммалари курдилар Уккоша йиглаб келиб, мехрунубуватни зиёрат килиб айтдиким, Пайгамбар менинг килган ва айтган гапларимни кечиринг. Мен эшитиб эрдимки, мехрунубуварни ким курса, хамма гунохи кечирилиб, жаннати булади, дегани сабаби билан шундай фикр хаёлимга келди. Хакимизга дуо килингки, икки дунёда хам хор булмай утсак, сизнинг умматингиз хам икки дунёда хор булмасин деб, Мехрунубуватни ошкора килдим, деган замон Пайгамбар айтдиларким, каранг биродар жаннатни ким кураман, деса Уккошага карасин, деб хадис айтдилар.Шу хадисга мувофик Бахрин кишлоклик Бахриддин Шомуродов кишлок халки билан биргаликда Эсовой тепага куйилган Уккошанинг кабрини кайтадан обод килди. Шундай гайрати бор инсонларга рахматлар айтсак булади

 

 

Используются технологии uCoz